Линклар

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг Хитой Халқ Республикасига тўрт кунлик сафари давом этмоқда.

Кеча Бердимуҳамедов туркман газини Хитой жанубига етказадиган газ қувурининг тантанали очилиши маросимида иштирок этди.

8 минг 700 километр узунликдаги мазкур қувур жорий йил июн ойида фойдаланишга топширилган.

Чоршанба куни Туркманистон ва Хитой газ экспортини йилига 25 миллиард куб метрга кўпайтириш ҳақидаги шартномани имзолади. Бу билан Туркманистон ҳар йили Хитойга 65 миллиард куб метр газ экспорт қилиши керак бўлади.

Ассошиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Туркманистон президентининг Хитой раҳбари Ху Цзинтао билан сўзлашувидан кейин икки давлат ўртасида 14 та келишув имзоланган.
XS
SM
MD
LG