Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2012 йил Лондонда бўладиган ХХХ ёзги Олимпия ўйинлари саралаш мусобақаларининг учинчи босқичи иккинчи учрашувида меҳмонда Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Тошкентда бўлиб ўтган биринчи ўйинда Ўзбекистон футболчилари Ироқ терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Икки ўйиндан кейин Ўзбекистон футболчилари 4 очко билан “В” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Бирлашган Араб Амирликлари ва Австралия жамоалари 2 очко, Ироқ терма жамоаси эса 1 очкога эга.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси навбатдаги ўйинни 27 ноябр куни Австралияда ўтказади.

Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа Лондонга йўлланма олади. Иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоа плей-офф ўйинида ғолиб чиқса, Лондон Олимпиадасида иштирок этади.
XS
SM
MD
LG