Линклар

logo-print

Покистон президенти Ўзбекистонга эҳтиром билдирди


Покистон президенти Осиф Али Зардорий.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий ўз мамлакати Ўзбекистон билан самимий ва дўстона алоқаларни қадрлашини айтди.

TheNews.com.рк интернет нашри хабарига кўра, Зардорий бу гапни чоршанба куни Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимини тарк этаётган Ойбек Усмоновга қўнғироқ қилган пайтда айтган.

Покистон раҳбари Усмоновга келгуси ишларида муваффақият тилаган.

Ўз навбатида, Ойбек Усмонов элчилик фаолиятида уни қўллаб-қувватлагани учун Покистон президенти ва ҳукуматига миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстлик ва биродарлик муносабатлари бундан буён ҳам кун сайин ривожланишига умид билдирган.
XS
SM
MD
LG