Линклар

logo-print

23 ноябр кунги БМТнинг янги ҳисоботида айтилишича, айни пайтда ливиялик исёнчилар қўлида етти минг маҳбус бўлиб, уларнинг аксари Африканинг Жанубий Саҳара томонларидан.

Ҳисоботга кўра, маҳбусларнинг аксари қийноққа тутилган, айниқса, қора танлиларга нисбатан ноинсоний муносабатлар кузатилган. Аёл маҳбуслар эркак қўриқчилар назоратида бўлиб, болалар ҳам катталар билан бир жойда ушлаб турилибди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга кўра, Сирт шаҳрини ишғол қилиш пайтида исёнчилар ҳам, Қаддафий тарафдорлари ҳам инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузганлар.

Муаммар Қаддафий жорий йилнинг 20 октябр куни ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG