Линклар

logo-print
Миср пойтахти Қоҳирада пайшанбага ўтар кечаси ҳам намойишчилар билан полиция ўртасидаги тўқнашувлар давом этди.

Хабарларга кўра, махсус хизмат аскарлари намойишчиларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Миср Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида отишма овозлари эшитилган.

Ал-Жазира телеканали 28 ноябрга белгиланган парламент сайловлари бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар қилди.

Айни пайтда бу хабарга расмий изоҳ берилганича йўқ.

Мисрликлар жорий йилнинг феврал ойида намойишлар орқали Ҳусни Муборакни ҳокимиятдан ағдарган эдилар.

Янги ҳукуматнинг ваъда қилинган ислоҳатларни кечиктираётганига норозилик билдирган мисрликлар олти кундирки норозилик намойишларини давом эттирмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги кунлардаги намойишлар пайти камида 35 одам ҳалок бўлган.

Миср Олий ҳарбий кенгаши Қоҳирада намойишчилар билан полиция ўртасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларидан кечирим сўраб, айбдорлар маҳкамага тортилишига ваъда берди.
XS
SM
MD
LG