Линклар


23 ноябр куни Саудия Арабистонининг шарқида ҳавфсизлик хизмати вакиллари билан жанггарилар ўртасидаги отишма натижасида жанггарилардан иккиси ҳалок бўлди, уч нафари яраланди.

Бу ҳақда хабар қилган Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, "жанггарилар хорижий давлат билан ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқда". Бироқ вазирлик баёнотида бунинг айнан қайси давлат экани ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Расмийлар маълумотига кўра, жорий ҳафта бошида жанггариларнинг чегарадаги бир қанча постларга қилган ҳужуми оқибатида икки одам ўлган, олти киши жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG