Линклар

Ўзбекистон АҚШда ўқиётган талабалар сони бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистондан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Бу ҳақда Вашингтонда эълон қилинган “Очиқ эшиклар” ҳисоботида айтилади.

Ўтган ўқув йилида Америкада Марказий Осиёдан жами 3188 талаба ўқиган бўлиб, уларнинг 560 нафари ўзбекистонлик.

Ҳисоботга кўра, ўтган йили Қозоғистон 1890, Қирғизистон 279, Тожикистон 249, Туркманистон 210 талабани АҚШга жўнатган.

Америкада ўқиётган ўзбекистонлик талабаларнинг 44,5 фоизи бакалавр, 55,5 фоизи магистратурада ўқимоқда.
XS
SM
MD
LG