Линклар


Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида маҳаллий полиция томонидан ўтказилган махсус рейд давомида Ўзбекистон томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда 23 ноябр кунги матбуот анжуманида маълум қилган Татаристон ИИВнинг Тезкор-қидирув бошқармаси раҳбари Владимир Ивановга кўра, ўзбекистонлик фуқаро расмий Тошкент томонидан террорчиликда айбланган.

Қозон шаҳар Тезкор-қидирув бўлими бошлиғи Алексей Бламиковнинг Озодликка айтишича, айни пайтда ўзбекистонлик фуқаронинг шахси ошкор қилинмаяпти.

- Ҳа, ҳибсга олинди. У Россия фуқароси бўлмагани сабабли, нимада айбланаётгани тўғрисида маълумотга эга эмасман. Биз Интерпол сўрови билан уни ушладик. Тўғриси, унинг кимлигини ҳам билмайман. Бу маълумотларни Ўзбекистонга қўнғироқ қилиб билиб олишингиз мумкин, - деди Алексей Бламиков.

Унга кўра, ўзбекистонлик бу фуқаронинг экстрадицияси билан Россия Бош прокуратураси шуғулланади.

Озодлик бу масала юзасидан Татаристон Бош прокуратурасига юборган сўровига жавоб олинганича йўқ.
XS
SM
MD
LG