Линклар

Бугун Яман пойтахти Санаа шаҳрида ҳукумат ҳарбийлари намойишчиларни ўққа тутгани оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Зўравонлик Али Абдуллоҳ Солиҳ ва мухолифат вакиллари Саудия Арабистони пойтахти Риёдда ҳокимиятни топшириш ҳақида шартнома имзолаганидан бир кун ўтиб содир бўлди.

Араб давлатлари воситачилигида эришилган келишувга мувофиқ, Яманни 33 йил бошқарган Солиҳ ўзига дахлсизлик берилиши эвазига ваколатларини ўринбосарига топширади. У мамлакатни муддатидан олдин сайлов ўтказилгунига қадар бошқаради.

Бугун Санаа ва Таиз шаҳарларида минглаб яманликлар бу келишувга норозилик билдириб намойишга чиқдилар.

Яманда 10 ойдан буён Солиҳ истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG