Линклар

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи 20,8 промилле, яъни ҳар минг кишига қарийб 21 бир чақалоқни ташкил қилди.

Агар бу рақамни Ўзбекистондаги 28,2 миллион аҳолига нисбатан олсак, ўтган тўққиз ой давомида тахминан 560 минг бола туғилган демакдир.

CA-NEWS сайтининг Ўзбекистон давлат статистика қўмитасига таянган ҳолда ёйинлаган маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 промиллега камайган.

Бу даврда Ўзбекистондаги ўлим кўрсаткичи 4,7 промилле (жами қарийб 133 минг киши) бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,1 промиллега кўпайган.

Ўзбекистонда кейинги йилларда туғишни камайтиришга қаратилган уринишлар кучаймоқда.

Хусусан, ўзбек оилаларида болалар сонини иккитадан кўпайтирмаслик талаб қилинаётгани тўғрисида хабар қилинмоқда.

Кузатувларга кўра, туғиш ёшидаги аёллар агар фарзандлари иккита бўлса, уларга мажбурий равишда бачадон ичи воситаси (спирал) қўйилмоқда ёки улар стерилизация қилинмоқда, яъни бичилмоқда.

Ихтиёрий экани айтилаётган стерилизация жараёни аксар ҳолларда мажбурий тарзда ўтказилаётгани ҳақида жуда кўплаб маълумотлар бор.
XS
SM
MD
LG