Линклар

logo-print

"Халқ артисти" арзонлашиб кетди

  • Садриддин Ашур

Озодлик мухлисларидан бири халқ артисти унвони учун халқ олдида беқиёс хизмат қилиш керак, дейди.

Озодлик мухлисларидан бири халқ артисти унвони учун халқ олдида беқиёс хизмат қилиш керак, дейди.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилглан мухлисларимизнинг бири Қўқондаги ижтимоий муаммолардан апирган бўлса, яна бири Ўзбекистон санъатидаги муаммоларни кўтарди.


Қўқон муаммолари: бензин йўқ, ишсизлик, мактаблар совуқ, шаҳар ифлос...

Қўқондан қўнғироқ қилган тингловчи шаҳардаги ижтимоий муаммолар ҳақида гапирди:

- Бензин йўқда умуман. Шаҳарда бензин йўқ. Мана эски нефтебазани бузиб ташлади. Бўм-бўш турибди ахлат бўлиб. Ҳеч кимнинг иши ҳам бўлмаяпти.

Озодлик: Ëқилғи қуйиш шохобчаларида бензин йўқми ëки умуман ҳеч қаерда йўқми?

- Йўқ, Қўқон бўйича йўқ бензин. Қуя олмасдан юрибмиз.

Озодлик: Машиналар қандай юрибди?

- Кўпи газга ўтиб кетганда.

Озодлик: Қўлда топса бўладими?

- Бемалол. Мисол учун 1000 сўмлик нарсани 2000 дан сотаяптида. Эски нефтебазани бузиб ташлади. Ҳозир ахлатхона. Ичида ҳовуз, дарахтлар бор эди. Ҳамма ëғи ахлат бўлиб, ахлат ташлаб кетишаяпти. Каримов келганда бу томонга ўтмаган шекиллида. Шаҳарнинг ўртаси ахлатхона бўлиб ëтибди.

Болалар мактабга борадида. Энди “2000-3000-4000 пул бер”. Ҳа, десак, ўтинга, кўмирга, светга. Мактабда синфларда ўтин ëқаяпти экан. Газларимиз қаëққа кетаяпти, нефтлар қаëққа кетаяпти. Мен билмайман бу катталар нима қилиб ўтирибди. Ҳар кун эшитиб тураман сизларни. Тўғри гапни гапирасизлар. Хафа бўлган жойим ҳамма оиладан, иш йўқда энди Ўзбекистонда. Ҳаммаси Россияга, чет элга кетаяпти. Одамлар ҳам билмайман нима деб ўйлайди ўзи ўзбек халқини шунақа қийнаш керакми. Иш қиламан десак, иш йўқ. Ҳамма ëқ порахўрлик. Банкка бориб пул оламан десангиз, устига бермагунингизча қўймайди. Милиция ушлаб олса, 5-10 сўм пул бермагунингизча қўймайди, дейди қўқонлик суҳбатдош.


“Халқ артисти” унвони қадрини йўқотмоқда”

дейди Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан қўнғироқ қилган тингловчи Бахтиёр, Озодлик радиосининг “Ўзбек қўшиқчилари уятсизликда айбланди” эшиттиришига муносабат билдирар экан:

- Халқ артистини бериш арзонлашиб кетдими ë одамларнинг пули кўпайиб кетдими билмайман. Ëш-ëш йигитлар, мана масалан Сардор Раҳимхон деган йигитлар халқ артисти бўлиши учун кўп нарсалар қуилиши керак эдию 15-20 йил. Кўп одамлар унвон ололмай ҳаëтдан ўтиб кетаяптию ашулачилар, санъатчилар. Мен биламан Ҳожиакбар Ҳамидов деган ашулачи бўлар эди. Жуда яхши айтар эди. Ҳозир телевидение ҳам бермай қўйди унга. Шу одам, мен эшитганман кўчадан, унвон олмаган одам экан. Менинг тасаввуримда халқ артистлари етук ашулачилар. Ўзингиз ўйлаб кўринг ашулачиларнинг музейи бўлсада, шу музейда Маъмуржон Узоқов, Таваккал Қодиров шунақа ашулачиларнинг орасида энди Сардор Раҳимхон ҳам турсада музейнинг тўрида. Шу Сардор Раҳимхоннинг ўзи ўйлаб кўрмадимикан халқ артистини олишдан олдин шулар қаторида расмим турса ëки даврасида ўтирсам тўрда, Ҳожиакбар Ҳамидовлар хизматда турса, чой ташиб турса. Шу сал ўйлаб кўриб, сотилаëтган бўлиши мумкин. Жуда арзонлашиб кетдида. Шундай пайтлари виждон қийналадида шу гапларни эшитгандан кейин. Халқ артистига лойиқ бўлишининг ўзини ўйлаб кўриш керакда. Ҳали ëш бўлса керак. Хизмат қилмади унча, дейди чироқчилик Бахтиëр.


“Катта ака”лар ўз кучини кўрсатди”

дейди Тошкент вилоятидан қўнғироқ қилган Мақсад ака, Кремлнинг зуғуми билан Тожикистонда озод қилинган россиялик учувчи воқеасига муносабат билдирар экан:

- Мен тушунмай қолдим. Бу катта акаларимизнинг ҳурматигами ë бошқа нарсагами? Мен шунга ҳайрон бўлиб қолдимда. Иккинчи томондан Қирғизистоннинг границасини Риоссия солдатларининг қўриқлаши, бу жуда қизиқ ҳол бўлиб қолдида. Катта акаларимизни ҳурмат қилишимиз керакми, қўрқишимиз керакми, мен бу саволни бераëтганимдан мақсад мен ўзимдан биламан. Чунки Тошкент вилоятида битта корхона бор. Россия олган шу корхонани. Бу масалани мен бир неча марта кўтарганман. Россияни биласизку, ўша ердаги ишчилар гастарбайтерларга ўхшаб ишлайдида. Шундан мен куйиниб айтаяпман. Тожикистон мустақил давлат, ўзининг қонун-қоидалари бор. Тўппа-тўғри қилганлар. Чегарани кесиб ўтиш бу жиноят ҳисобланади. Бу мустақил давлат бўлса, Россиянинг қарамоғида бўлмаса. Энди битта сўзи билан ҳамма ëқни остин-устун қилиб, қўрққаниданми ë Тожикистон ҳурмат қилганиданми мен тушунмай қолдим. “Кирадиган эшигингни қаттиқ ëпма” деган битта мақол эсимга тушиб кетдида. Мустақиллик қандай мустақиллик бўлди бу? Бир мустақил давлатнинг қоидаларини писанд қилмаса, бошқа қилмаса, дейди Тошкент вилоятидан қўнғироқ қилган Мақсад ака.


“Мен Очил Мирзаевнинг фикрига қўшилмайман”

дейди жиззахлик Ҳасанбой “Баҳс майдони” эшиттиришига муносабат билдира туриб:

- Мен Очил Мирзаевнинг гапларига унча қўшила олмайманда. Очил Мирзаев зафарободлик одам билан как раз чегаралар тўғрисида гаплашди. Ўзбекистон иқтисоди мана шундай ривожланган давлат деб гапирганларига умуман қўшила олмайманда. Балки ҳақиқатан иқтисоди риожлангандир, лекин 3-4 миллион аҳолиси четда. Шуни кўриб билиб туриб шу одамнинг гапларига анча ачиниб қолдимда бу ерда.

Кейин чегаралар тўғрисида. Мен 20 йил бўлди Қозоғистондан уйланганман. Бу ерга олиб келиб паспортини учëтга қўя олмаяпманда. 1992 йил чиқариб олиб келдим. “Уч ой кечикдингиз. Ноябр ойида келдингиз. Июн ойида тўхтатилган гражданликка қабул қилиш” деган гаплар бўлган эди. Шундан кейин мен яна қайтариб Қозоғистонга олиб бориб қўйдим. Фуқаролиги йўқ деган нима бераркану, лекин у фақат Ўзбекистон территориясида, четга чиқишнинг иложи йўқ экан. Демак, четдан уйланиш керак экан, кейин унинг ота-она, қариндош-уруғларини ҳам олиб келиш керак экан. Масалан бунинг ота-онаси бор, қариндош-уруғи бор, хабар олиши керак. Зафарободлик одам анча тўғри гапларни гапирди.

Очил Мирзаевнинг гапларини қаранг. У президент келиб бу президентдан маслаҳат сўрасин эмиш. Тўғри Тожикистон иқтисоди Ўзбекистончалик ривожланмаган, лекин 1000 қўйи борнинг ҳам бир эшаги борга иши тушибди деган мақоллар борку. “Иккаласа келишган ҳолда бўлиши керак. Бизнинг президентдан маслаҳат сўрасин” деган гапларни қилганига, ҳеч қачон у келиб бунақа қилмаса керак деб ўйлайманда. Чунки у ҳам катта одам ўзича, дейди жиззахлик Ҳасанбой.

*****************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG