Линклар

Россия парламентининг юқори палатаси мамлакат президентлиги учун навбатдаги сайловнинг 2012 йил 4 мартида ўтказилишига оид қонунни бир овоздан маъқуллади.

Жорий йилнинг июл ойида Марказий сайлов қўмитаси сайлов ҳақидаги қонунлардан келиб чиқиб¸ президент сайловининг 4 март куни ўтказилиши тўғри бўлажагини эълон қилган эди.

Келаси йилги сайловларда президентликка асосий даъвогар ҳозирги Бош вазир¸ 2000-2008 йилларда Россия президенти бўлган Владимир Путиндир.
XS
SM
MD
LG