Линклар

logo-print

Тошкент Исломобод билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи


Pakistan -- Pakistan flag, 2009

Pakistan -- Pakistan flag, 2009

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ўтказилган қўшма форумда Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасида савдо-иқтисодий¸ илмий-техникавий ҳамкорликка оид Меморандум имзоланди.

Савдо-саноат палатаси эълон қилган маълумотга кўра¸ ўзаро йиғинда томонлар Ўзбекистондаги тўқимачилик¸ фармацевтика¸ кимë саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янги сармоя лойиҳаларини муҳокама қилган.

Бизнес форумда икки давлатдаги тегишли вазирлик ва корхоналар раҳбарлари иштирок қилган.

Айтилишича¸ ҳозирда Ўзбекистонда Покистон сармоядорлари иштирокида 68 та қўшма корхона фаолият юрғизмоқда.

Ўтган йил Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо ҳажми 40¸1 миллион долларни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG