Линклар

Россия бўйлаб ўтказилган сўнгги ижтимоий сўров натижаларига кўра¸ Путин бошчилик қилаëтган Единая Россия партияси 4 декабр куни ўтказиладиган парламент сайловларида Давлат думасидаги мутлақ кўпчилик мақомини йўқотиши мумкин.

Россиядаги энг йирик Левада мустақил ижтимоий сўров маркази ўтказган сўров натижасига кўра¸ Единая Россия вакиллари келаси сайловларда 450 ўринлик парламентдаги 252-253 ўринни эгаллаши мумкин.

Сўровга кўра¸ Россия коммунистлари сайловни иккинчиликда тугатиб¸ парламентда 94 ўринни эгаллаши мумкин.

Сўров натижалари ЛДПРнинг учинчиликда тугатиб¸ 59 ўринни¸ Справедливая Россиянинг эса¸ 44 ўрин билан сайловларни тўртинчиликда тугатишини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG