Линклар

Италия ҳам Эронга қарши санкцияларга қўшилиши мумкин


Италия Эрон нефтининг асосий харидорларидан саналади.

Италия Эрон нефтининг асосий харидорларидан саналади.

Эронга қарши санкциялар кучайтирилишини қўллаëтган Италия ҳукумати ўз ширкатларини Эрондан нефт сотиб олишни тўхтатишга кўндиришга уринмоқда.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Маурицио Массарининг билдиришича¸ Италия ҳукумати ҳам Эрон ядровий дастуридан қаттиқ хавотирда ва ҳозирда ўз ҳамкорлари билан Теҳронга қарши жазо чораларини кучайтириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Италия ишлов берилмаган нефтга нисбатан эҳтиëжининг 13 фоизини Эрондан сотиб олади. Бу эса¸ кунига 200 000 баррел¸ йилига эса¸ 10 миллион тоннани ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG