Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:11

"Мен тожик, мени депортация қилинг!"


Россия расмийлари тожик мигрантларига қарши "ов" якунига етганини билдирмоқда.
Россия расмийлари тожик мигрантларига қарши "ов" якунига етганини билдирмоқда.

24 ноябр куни Москвада тожик мигрантларининг депортациясига қарши акция бўлиб ўтди. Акция полиция ходимлари томонидан аёвсиз тарқатиб юборилди.


Рус миллатига мансуб бир гуруҳ ёшлар Федерал миграция хизматининг бош биноси олдида пайшанба куни “Мен тожик, мени депортация қилинг!” ёзуви битилган иш кийимларида норозилик намойишини уюштирди.

Кейинчалик Россиянинг сўл ва антифашист ҳаракатлари намояндалари эканлиги аниқланган бу йигит-қизлар идоранинг ойиналарини ювгандек ва эшик олдини супургандек намойишкорона ҳаракатлар қилиб, ўтиб кетаётган москваликларнинг эътиборини ўзига қаратишга ўринди.



“Тозалаш ишлари” якунланганидан кейин 15га яқин номаълум кимсалар ўз ҳужжатларини кўрсатмасдан акция иштирокчиларини ҳибс қила бошлади", дейди Озодлик билан суҳбатлашган ва ҳибсга олиш жараёнини видеога олган “Грани.ру” мустақил интернет нашри журналисти Дмитрий Зиков.

- Мен Тожикистон фуқароларининг сўнгги ҳафталар давомидаги Россиядаги ҳолати билан боғлиқ вазиятни кузатиб бораяпман. Шу куни соат 14ларда ФМС олдида қандайдир акция бўлиши ҳақида хабар топдим ва камерамни олиб бордим. Тўғриси, мен кўплаб акцияларни кўрганман ва буниси жуда кўримсизгина бўлиб чиқди, биз учун бирор қизиқ жойи ҳам йўқ эди. Лекин мени ҳукумат вакилларининг бу намойишга реакцияси таажублантирди. Улар ҳатто журналистларни ҳибсга ола бошлади, - дейди журналист Дмитрий Зиков.

Ўзларини полиция ходимлари деб таништирган шахслардар бири Зиковни деворга олиб бориб боши билан урган ва қўлини тепага кўтариб туришни буюрган. “Мен журналистман!”, дейишига қарамасдан полиция ходимлари унинг қўлини орқага қайриб машинага тиқишни бошлаган, полициячилардан бири эса намойиш иштирокчиларига қараб шахсий норозиликларини намойиш эта бошлаган.

- Бу жуда ғалати кўринди, чунки полициячилар ҳибс этиш давомида уялмасдан миллатчилик кайфиятидаги гапларни гапирди “Нима учун бу “қоралар”ни ҳимоя қиляпсанлар? Бошқа қиладиган иш йўқми санларга?”, деб бақирди. Қизиғи, акцияда иштирок этган уччала киши ҳам рус эди, бизни ҳибсга олганлардан бири эса осиёлик экани кўриниб турган эди,- дейди мустақил журналист.

Кейин, Зиковнинг сўзларига кўра, формасиз полициячиларга бир нечта машинада формадаги полициячилар “ёрдамга” келган. Акция иштирокчилардан 5 нафари ва намойишни видеога олаётган Зиков Басман Ички ишлар бошқармасига олиб келинган ва тушунтириш хати олиб қўйиб юборилган.

“Бу ерда полициячиларнинг иккиюзламачилиги барчага аён бўлиб қолди”, дея давом этади Дмитрий Зиков.

- Басман полиция бўлимининг кираверишида марказий осиёлик ишчилар нималарнидир бетонлаб, пилапояларни мослаётган экан. Бу уят-ку! Полициячилар мигрантларга қарши бу гапларни гапириб юрибди, ўзларининг бўлимларини эса худди шу осиёлик мигрантлар таъмирлаб ётибди!

Қолаверса, полициянинг бундай ҳатти-ҳаракатларидан, намойиш кичкинагина ва кўримсизгина бўлишига қарамасдан, ҳокимият тепасидагилар учун жуда оғриқли муаммони кўтаргани маълум бўлди. Менимча, хавфсизлик хизматлари бу акция ҳақида интернетдан маълумот олган. Билмадим, улар интернет-почталарни ковлабми, бошқа йўллар биланми хабар топди, 3 кишига қарши 30 кишини ташлади! Бу масала негадир ҳукумат вакилларининг адекват бўлмаган жавобини келтириб чиқарди, - дейди журналист Дмитрий Зиков.

Дмитрий Зиков полициячиларнинг ҳатти-ҳаракатлари устидан судга ариза билан мурожаат қилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, тожикистонлик меҳнат муҳожирларига уюштирилган “ов” ва уларнинг оммавий депортацияси Тожикистонда 8,5 йилга қамалган россиялик учувчилар Владимир Садовничий ва эстониялик Алексей Руденколар ўстидан ҳукм ўқилгандан кейин бошланди.

Ҳозирда учувчилар озод этилган ва ўз юртларига қайтарилиб юборилган. Россия расмийлари эса тожикларга “ов” ўз якунига етганини билдираяпти.
XS
SM
MD
LG