Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:30

Тошкентда “Соғлом она-соғлом бола” симпозиуми, қишлоқда газ йўқ


Симпозиум қатнашчилари фикрича, ўзбек болалари "бахтли болалик" учун кимдан миннатдор бўлишни билишлари керак.
Симпозиум қатнашчилари фикрича, ўзбек болалари "бахтли болалик" учун кимдан миннатдор бўлишни билишлари керак.

Тошкентда 25-26 ноябр кунлари она ва бола соғлиғини ҳимоя қилиш мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда. “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги симпозиум, деб аталаётган тадбирда халқаро ташкилотлар, хориж давлатларидан келган мутахассислар иштирок этмоқда. Расмий матбуотда ёзилишича, бу мутахассислар “президент Ислом Каримов раҳнамолигидаги исолҳотлар туфайли оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш” соҳасида эришилган ютуқларга бағишланган симпозиумда қатнашишдан бошлари осмонга етган. Оддий ўзбекистонликлар эса, “бошқа давлатларга ўрнак” дея аталаётган “она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели”дан кўнгиллари тўлмаётганини айтишмоқда.


Президент раҳнамолигида


“Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиумда қатнашиш имконига эга бўлганимдан хурсандман. Ўзбекистонда мустақилликка эришилганидан буён ўтган қисқа даврда тиббиёт соҳасида, хусусан, оналара ва болалар саломатлигини асраш масалаларида улкан ютуқларга эришганидан хабардорман.” Тошкент симпозиумида қатнашаётган италиялик боалалар кардиожарроҳи Стефано Марионечига тегишли экани айтилаётган бу фикрларни ЎзА агентлигини чоп этди. Италян мутахассиси ва симпозиумда қатанашаётган ажнабий меҳмонларнинг кўпчилиги президент Ислом Каримов раҳнамолигида тиббиёт тизимини ривожолантиришга қаратилган ислоҳотларни юқори баҳолаётгани ҳам иддао қилинади ЎзА хабарида.

Ўзбекистонда 1990 йиллар охирларида бошланган соғлиқни сақлаш ислоҳотлари ва кўплаб дастурлар натижасида, симпозиум иштирокчилари айтаётганидек, хусусан оналик ва болалик соҳасида ҳам муайан ютуқларга эришилгани айтилади. Озодлик мухбири симпозиумда хорижлик меҳмонлар билан ўртоқлашиладиган модел ҳақида соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бу тадбирни уюштиришда кўмаклашаётган халқаро ташкилотлар вакилларидан суриштиришга уринди, лекин ҳамма бу “оламшумул” машварат билан банд бўлгани боис улар билан гаплашишнинг иложи бўлмади.

Бу ҳақда Озодликка мамлакатдаги вилоят туғруқхоналаридан бирининг бош врач ўринбосари буларни гапириб берди.

- Оилани режалаштириш бор. Репродуктив саломатлик тўғрисида президент қарорлари чиққан 2009 йилдан бери 1096, 1144. Энди ўша ерда оилани режалаштириш бўлаяпти. Ўзгаришлар яхши томонга бор. Олдингига қараганда энди мана бу чақалоқлар, тез туғувчи аëллар камайган. Ҳар йил туғадиганлар ҳам бўладию. Унақалар камайган. Айнан шу билан биз аëллар соғлиғига озгина аҳамият катта бўлди ва чақалоқлар касалланиши, ўлими камайди. Икки йил ичида мана шунақа ютуқлар бўлди.

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ислоҳотларига оид хорижий лойиҳалардан бирининг оналик ва болалик дастурини бошқарган америкалик мутахассис бундан бир неча ой аввал мухбирингиз билан хос суҳбатда ислоҳотлар ҳақиқатан, айниқса, 2000-2005 йиллар оралиғида сезиларни натижалар бера бошлади, дея гапириб берган эди. Бунга болалар орасида юқумли касалликлар, бу касалликлар оқибатида ўлим ҳоллари камайганини, бундан ташқари туғиш ёшидаги аёлларда сурункали ёки ички касалликлар ва ўлим ҳолларининг камйганини мисол қилиш мумкин, дея гапириб берган эди мутахассис.

Бироқ, унинг фикрича, Ўзбекистон ҳукуматининг ҳар қандай янгиликка шубҳа билан қараш кўникмаси боис кейинги уч-тўрт йил ичида ислоҳотлар деярли тўхтаб қолган. Жумладан, оналик ва болалик соҳасида эришилган ютуқлар ҳам қўлдан бой берила бошлаган.

Масалан, она ва бола саломатлиги учун муҳим бўлган “оилани режалаштириш” соҳасида, молиялаштириш етарли бўлмагани бугун норасмий тарзда оилаларда болалар сонини чеклаш ёки аёлларни мажбуран бичиш ҳолларига сабаб бўлди, дейди мутахассис.


Касалхонага ўз печкангиз билан


Тошкент симпозиуми қиш фасли бошида, мамлакатнинг аксар вилоятларида газ таъминотидаги муаммолар кескинлашиб, аҳолининг турмуши қийинлашган пайтга ҳам тўғри келди.

Хоразмлик 29 ёшли Меҳринисонинг икки фарзанди бор. Ўғли 4 ёшда, қизи 3 ёшда. Меҳринисо Тошкент симпозиумида қатнашаётган ажнабий мутахассислар президент Ислом Каримов ислоҳотларидан хабари бор экану, бизнинг қишлоқда газ йўқлиги оқибатида, болаларимиз саломатлиги таҳлика остида қолганидан хабари йўқ эканда, дейди.

- Бизларнинг шароитимизда газ йўқ. Светимиз ҳам озгина вақт ëнади, кейин ўчиб қолади. Уйларимиз совуқ. Болалар грипп бўлаяпти, йўталаяпти. Медпунктларда ҳам газ, свет бўлмагандан кейин докторлар кўп вақт ўтирмайди. Совуқ деб кетиб қолади. Болаларнинг мазаси қочиб, уларга олиб борсак, туманга болницага олиб бориб кўрсатинглар, дейди. Медпунктларда врачлар болаларга унчалик қарамайди.

Ҳукумат бошқаларга ўрнак бўламан, қабилида ислоҳотларни кўз-кўз қилиб, симпозиум ўтказиш ўрнига аввал газ, электр, ичимлик суви каби кундалик гигиена учун зарур бўлган нарсаларни етказиб берса бўлармиди, дейди суҳбатдошимиз.

Меҳринисо ўзи яшайдиган туманда қиш кунлари касалхонага тушиб қолган кишилардан кўрпа-тўшак, дори-дармон, идиш-товоқ ва ҳоказолардан ташқари иситиш мосламаси ҳам олиб келиш талаб қилинишини, соғлиқни сақлашнинг ўзбекча моделига мисол қилиб келтиради.

- Касалхоналар ҳам совуқ. Газ йўқ. Болани олиб бориб даволатиш учун уйдан печка дегандай нарсалар олиб бориш керак. Шароит шундай бўлгани учун ўзларимиз уйда даволаймиз. Печкани электр келганда қиздириб оласизда. Электр ëнган пайтда хона озгина қизиб қолади. Иситишга улгурсангиз, улгуриб қолдингиз, бўлмаса кейин йўқ свет, дейди хоразмлик ёш она Меҳринисо.

Ўзбекистонда "соғлом она - соғлом бола" ғояси қанчалик самимий эканига икки миллионга яқин болалар йилига икки-уч ой давомида пахта далаларида меҳнатга мажбурланаётгани ҳам аниқ чизги бўла олади. Болаларнинг саломатлиги ва таълим олишига жиддий путур етказаётган ва ғарбда "қулликнинг замонавий кўриниши" дея аталган бу муаммо Ўзбекистон пахтасининг йирик ширкатлар томонидан бойкот қилинишига сабаб бўлган.

“Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: Соғлом она – соғлом бола” симпозиуми қатнашчилари президент Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларни кўкларга кўтариб айтаётган фикрлар ҳар соатда ЎзА агентлиги томонидан бериб турилибди. Меҳринисо бу ислоҳотлардан ажнабий меҳмонларчалик хабардор эмас. Лекин унинг бу ислоҳотлар қандай натижа берётганию, ўзбек модели қанчалик бошқаларга ўрнак бўла олиши тўғрисида ўз хуслосаси бор.

- Йўқ, мен айта олмайман. Чунки бизларда шароит йўқ. Биз мурожаат қилган пайтимизда қондирмайдида. Мурожаат қилсак, шуни бажара олмайдилар бизда.
XS
SM
MD
LG