Линклар

logo-print

Миср мухолифати сайловларни кечиктиришга чақирди


Таҳрир майдонида 9 кундан буён норозилик чиқишлари давом этмоқда.

Таҳрир майдонида 9 кундан буён норозилик чиқишлари давом этмоқда.

Миср янги ҳукуматининг ваъда қилинган ислоҳатларни кечиктираётганига норозилик билдирган мисрликлар тўққиз кундирки намойишларни давом эттирмоқда.

Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонига қайтган мухолифат фаоллари эса 28 ноябрга белгиланган парламент сайловларини кечиктиришга чақирмоқдалар.

Миср Ҳарбий кенгаши раҳбарияти сайлов ўз вақтида ўтказилишини таъкидлаган.

Намойишчилар бугунги кунда Мисрни бошқараётган Ҳарбий кенгашдан ҳокимиятни фуқаровий жамиятга топширишни талаб қилаяптилар.

Ҳарбий кенгаш бошлиғи Маршал Ҳусайн Тантавий ҳокимиятни тезроқ фуқароларга топшириш учун 2012 йилнинг биринчи ярмида президент сайлови ўтказилишини таклиф қилди ва 78 яшар собиқ Бош вазир Камол Ғанзурийни “Миллий қутқариш ҳукумати” раҳбари этиб тайинлади.

Ғанзувий янги лавозимни эгаллар экан, унинг биринчи навбатдаги вазифаси Миср иқтисоди ва аҳоли хавфсизлигини сақлаш эканини маълум қилди.

Мисрликлар жорий йилнинг феврал ойида намойишлар орқали Ҳусни Муборакни ҳокимиятдан ағдарган эдилар.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги кунлардаги намойишлар пайти 40дан зиёд одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG