Линклар

Араб лигаси Сурияга санкция қўллашни муҳокама қилади


Сурияда саккиз ойдан буён Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиб намойишлар давом этмоқда.

Сурияда саккиз ойдан буён Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиб намойишлар давом этмоқда.

Бугун Араб лигасига аъзо давлатларнинг Иқтисодиёт вазирлари Сурияга қарши иқтисодий санкциялар қўллаш масаласини муҳокама қилади.

Араб лигаси давлатлари президент Башар ал-Ассаддан саккиз ойдан буён зўравонликлар давом этаётган Сурияга халқаро кузатувчиларни киритишни сўраган эдилар.

Бироқ бу илтимос ал-Ассад томонидан инобатга олинганича йўқ ва айни таклифни қабул қилиш учун Дамашққа берилган муҳлат тугади.

Эндиликда Сурияга нисбатан савдо ва бошқа бир қанча соҳаларга санкциялар жорий қилиниши кутилмоқда.

Айни пайтда Сурия раҳбарияти Араб лигасининг мазкур ултиматумини қоралади ва 22 араб давлатидан иборат лиганинг хорижий кучлар қўлидаги ўйинчоққа айланганини танқид қилди.

Башар ал-Ассад режимига қарши норозилик намойишлари бошланганидан бери¸ БМТ ҳисоб-китобича¸ камида 3500 одам хавфсизлик кучлари зўравонлиги оқибатида нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG