Линклар


Мароккода кеча ўтказилган парламентлик сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, муътадил исломчилар партияси ҳисобланадиган "Адолат ва тараққиёт партияси" ғалабага эришгани тахмин қилинмоқда.

Матбуот агентликлари маълумотига кўра, Шимолий Африкадаги Тунисдан кейин иккинчи йирик давлат ҳисобланадиган Мароккода "Араб баҳори" бошланганидан буён муътадил исломчилар ғалаба қозониши башорат қилинаётган эди.

Айри пайтда сайлов натижалари бўйича расмий маълумотлар эълон қилинганича йўқ.

Мухолифат фаолларининг сайловни бойкот қилишга чақирганига қарамай сайловда 45 фоиз сайловчилар иштирок этгани айтилмоқда.

4 декабр куни Мароккода норозилик акцияларининг янги босқичи бошланиши кутилаяпти.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Қирол Муҳаммад VI ва мамлакатнинг бугунги ҳукуматидан демократик ислоҳатлар ўтказишни талаб қилиб оммавий чиқишлар бўлиб ўтган эд
XS
SM
MD
LG