Линклар

logo-print

ECOPOL- минтақавий полиция тузилади


Ўзбекистон ҳам минтақавий полиция тузишни маъқуллади.

Ўзбекистон ҳам минтақавий полиция тузишни маъқуллади.


Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти томонидан тузилаётган жиноятчиликка қарши курашиш учун минтақавий полиция тузилмасини Ўзбекистон ҳам маъқуллади

Newsuz.com сайти маълумотига кўра, бу борада Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилган йиғилишда қарор қилинган.

ECOPOL деб аталаётган минтакавий полиция тузилма низоми тасдиқланиши билан ўз фаолиятини бошлайди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 1985 йили Эрон, Покистон ва Туркия томонидан иқтисодий, техник ва маданий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида тузилган.

1992 йилдан бошлаб ушбу ташкилотга Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбойжон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам қўшилган.

1995 йили Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти БМТда кузатувчи мақомини олган.
XS
SM
MD
LG