Линклар


Ўзбекистонда 2012 йилнинг январидан бошлаб фуқароларнинг суғурта бадали 1 фоизга ошади.

Норма.уз сайти маълумотига кўра, йўл жамғармаси солиқ ставкалари ҳам 1 фоиздан 1,4 фоизга, ер солиғи, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи 1,2 фоизга ошади.

Жисмоний шахсларнинг транспорт учун фойдаланилган бензин, газ ва дизел ёнилғиси учун солиқ ставкалари 25 сўмга қимматлайди.

Спиртли ичимликлар учун акциз солиғи 20 фоизгача кўтарилади.

Шунингдек, жисмоний шахсларнинг ўз мулкини ижарага берган ҳолатида солиқ ставкалари ижара ҳақининг энг кам қиймати кўринишида белгиланди.

Ўз навбатида кичик бизнес субъектлари учун ягона солиқ ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга камайтирилди.
XS
SM
MD
LG