Линклар


Тошкент шаҳрида уч кундирки Сингапур Тадбиркорлар Федерацияси томонидан ўзбек тадбиркорларининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинар ўтказилаяпти.

Uzreport.com сайти хабарига кўра, "Хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида саноат соҳаларини модернизациялашнинг Сингапур таржибаси" мавзуида ўтаётган ушбу семинарда оддий тадбиркордан тортиб, вазирлик ходимларигача иштирок этаяпти.

Семинар иштирокчилари Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш йўл-йўриқларини сингапурлик мутахасислардан ўрганмоқда.

Сингапур Тадбиркорлар Федерацияси 1932 йилда ташкил қилинган бўлиб, бугунги кунда мазкур ташкилотнинг дунё бўйлаб 2800дан ортиқ аъзолари бор.
XS
SM
MD
LG