Линклар

Покистонда НАТО ҳужумидан 26 ҳарбий ҳалок бўлди


Покистон НАТО юклари учун чегаларини ёпиб қўйди.

Покистон НАТО юклари учун чегаларини ёпиб қўйди.


Покистон давлат телевидениеси хабарига кўра, Афғонистон билан чегарадаги Салала назорат-ўтиш пунктига НАТО вертолётларининг ҳужуми оқибатида 26 ҳарбий ҳалок бўлди, яна етти ҳарбий жароҳатланди.

Рейтер ахборот агентлигига кўра, ҳужум бугун ярим тунда Покистоннинг Афғонистон чегарасидан 2,5 километр узоқликдаги Салала чегара пунктида содир бўлган.

Покистон ўз ҳудуди орқали Афғонистондаги НАТО қўшинларига таъминот юклари олиб ўтиш учун чегарасини ёпиб қўйди.

НАТО вакиллари Салаладаги ҳужум борасида текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG