Линклар

logo-print
Оқ Уй НАТО ҳаво кучлари рейди натижасида 24 покистонлик ҳарбий қурбон бўлгани ва 13 нафари жароҳатлангани айтилаётган воқеа юзасидан суриштирув ўтказишда Покистонга ҳамкрорлик қилиш ниятини билдирди.

ОҚ Уй баёнотида АҚШ ҳарбий раҳбарлари Покистоннинг Моҳманд вилоятида 26 ноябр куни бўлган амалиётда берилган қурбонлар учун чуқур ҳамдардлик изҳор қилган.

Исломобод бу ҳудудда унинг суверенлигига қаттиқ талофот етказилгани билдирилган баёнотни тарқатди.

Исломобод расмийлари НАТОнинг шу ҳудуд орқали Афғонистондаги ҳарбийлари учун юк етказилаётган асосий йўналишни ёпди ва Вашингтондан учувчисиз учқичлар учун фойдаланилаётган ҳарбий базани бўшатиб қўйишни ҳам сўради.

Ҳозирча Оқ Уй ўз баёнотида Покистоннинг бу қарорларига муносабат билдиргани йўқ.

НАТО эса талофот етказган учқич ҳарбий коалицияга қарашли эканини тахмин қилар экан, якуний натижа текширувдан сўнг ўртага чиқишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG