Линклар

logo-print
Мисрдаги намойишчи фаоллар парламент сайловларига бир кун қолганда мамлакат аҳлига қаратилган Таҳрир майдонидаги намойишларни қуватлаш чақириғини кучайтирмоқда.

Эссам Шараф етакчилигидаги Ўтиш даври ҳукумати намойишлар ва полиция билан тўқнашувлар кучайгани ортидан ўтган ҳафтада истеъфо берди.

Қоҳира ва бошқа шаҳарларда ҳарбий кенгаш бошқарувига қарши норозилик намойишлари ҳануз давом этмоқда. Шу кунга қадар 42 киши қурбон бўлгани ҳақида маълумотлар бор.

Намойишчилар ҳарбий раҳбарлар томонидан муроса учун киритилган таклифлар, жумладан, ҳукумат раҳбарлигига илгари сурилган мисрлик таниқли сиёсатчи, 78 ёшли Камол Ғанзурий номзодини ҳам рад этмоқда.

Айни кезда Мисрнинг миллий бирлик ҳукуматига раҳбар сифатида ғарбда яхши танилган, Нобел мукофоти лауреати Муҳаммад ЭлБарадей номзоди илгари сурилмоқда.
XS
SM
MD
LG