Линклар

logo-print
Афғонистон ҳукумати Германияда 5 декабр куни бўлиши режалаштирилган халқаро анжуман арафасида толиблар билан сулҳга эришиш имкони жуда оз эканини айтмоқда.

Афғонистон ҳукуматининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Додфар Спантага кўра, толиблар Бонн шаҳрида бўладиган музокараларга жуда оз қизиқиш билдирмоқда.

- Покистон махсус хизматлари ва раҳбарияти яшил чироқни ёқмас экан, толиблар билан сулҳ музокаралари ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, - деди ошкора маслаҳатчи Додфар Спанта DPA ахборот агентлиги билан суҳбатда.

Афғонистон мулозими бу борада Покистонга ҳалқаро босимни ошириш кераклигини урғулади.
XS
SM
MD
LG