Линклар

13 ноябр куни бўлиб ўтган биринчи босқич сайловдан сўнг мамлакат раҳбарлигига мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар вазири Анатолий Бибилов ва собиқ таълим вазири Алла Жиоевалар давогарлик қилмоқда.

Сайлов участкасига ўз оиласи билан келган Бибилов "мамлакат келажаги учун овоз бергани" ва "бу келажак мамлакатга куни кеча ёққан оқ ва покиза қордек мусаффо бўлишини ният қилгани"ни айтди.

Москва томонидан қувватланиши айтилган Анатолий Бибиловнинг сайловда ғолиб чиқиш эҳтимоли катта экани айтилмоқда.

Сайловда ким кўпчилик овозни қозонса у ғолиб, деб топилади ва сайлов бўлиб ўтди, деб ҳисобланиши учун эса камида 30 фоиз сайловчи иштирок этиши лозим.

Марказий сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, 80дан ортиқ хорижлик эксперт сайловни кузатмоқда.

Жанубий Оссетия 2008 йилда Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган урушдан сўнг ажралиб чиққан ва ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

Ўшанда мустақил бўлган Жанубий Оссетия ва Абхазия мустақиллигини ҳозирча Россия ҳамда яна бир неча саноқли давлат тан олган.
XS
SM
MD
LG