Линклар

Сиднейда Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушган ўзбекистонлик футболчилар дуранг натижа билан ўйинни якунлади.

Бу эса Ўзбекистон олимпия терма жамоасига кейинги йили Буюк Британияда бўладиган Олимпиада ўйинлари томон илгарилаш имконини берди.

Uff.uz сайтининг ёзишича, ўйин жараёнида ҳар икки жамоа футболчилари баттадан гол урган, аммо ҳакамлар буни қайд этмаган ва шу билан икки жамоа ўртасида аввалги ўйинда эришилган дуранг натижа яна такрорланган.

Олимпиада учун саралаш турнирининг якунига етган биринчи давра ўйинлари Ўзбекистон футболчилари учун умумият-ла муваффақиятли бўлди. Кейинги давра учрашувлари эса 5 февралдан бошланади.

Хусусан, 5 феврал куни Ўзбекистон ва Австралия жамоалари ўртасида Тошкентда учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG