Линклар

logo-print
Ўзбекистон Олий суди пленумида давлат чегараларидаги қонунбузарликка оид қарор қабул қилди.

"Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтиш тартибининг бузилишига оид суд амалиёти ҳақида" деб номланган янги қарор мақсад бу борада мавжуд қонуний ҳужжатларнинг амалда бир хил қўлланиши, ягона суд амалиётини шакллантириш экани айтилмоқда.

Аммо, ЎзА агентлиги чоп этган қарор лойиҳасида айнан қандай чора-тадбирлар назарда тутилгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмган.

Сўнгги пайтларда кўпчилик фуқаролар, шу жумладан, Ўзбекистондаги ҳуқуқ фаоллари ва фаол зиёлиларга оид жиноят ишларида Ўзбекистон ЖКнинг 223-моддаси — Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш айблови назарда тутилган моддаси кўп қўлланмоқда.

Ўзбекистондаги мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари, одатан, бу айбловнинг қонунга зид равишда қўлланишини эътироф этиб келадилар.
XS
SM
MD
LG