Линклар

logo-print

Ўзбекистон Покистон инвесторларига 15 йиллик имтиёз таклиф қилди


Шу кунларда Ўзбекистонга сафар қилаётган покистонлик ишбилармон ва сармоядорларга мамлакатга сармоя киритиш эвазига 15 йиллик солиқ имтиёзлари таклиф қилинди.

Покистонда чоп этиладиган The Nation нашрининг ёзишича, Покистоннинг Савдо ва саноат палатаси президенти, сенатор Хожи Ғулом Али етакчилигидаги делегация билан сўзлашувлар ўтказган Ўзбекистон расмийлари ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланган.

Жумладан, савдо-иқтисодий, илмий ва техникавий ҳамкорликка оид меморандум имзоланган.

Шунингдек, Ўзбекистон томони Покистондан келган сармоядорларга иқтисодиётнинг сармоя киритиш таклиф қилинган қатор соҳалари — соғлиқни сақлаш, фармацевтика, кимё, озиқ-овқат, текстил саноати, қурилиш ва машинасозлик соҳалари бўйича тақдимот маросимини ўтказган.

Ҳозир Ўзбекистонда покистонлик сармоядорлар иштирокидаги 68 та қўшма корхона фаолият юритмоқда.

Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми эса ўтган йили 40 миллион АҚШ долларидан ошиқроқни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG