Линклар

Покистондаги вазият Ўзбекистон аҳамиятини оширади


Покистон орқали транзит тўхтатилди

Покистон орқали транзит тўхтатилди

Покистон ўз ҳудуди орқали Афғонистондаги НАТО кучлари учун юклар транзитини тўхтатиб қўйгани АҚШнинг Шимолий таъминот тармоғига (ШТТ) эътиборини янада кучайтириши тахмин қилинмоқда.

Бу эса ўз навбатида ШТТ учун муҳим бўлган Ўзбекистоннинг аҳамиятини ҳам оширади, демоқда таҳлилчилар.

Ғарб матбуотида айтилишича, шанба куни Покистоннинг 24 аскари ҳалок бўлишига сабаб бўлган НАТО ҳужуми оқибатида АҚШ ва Европа ҳукуматлари энди Ислом Каримов режимига нисбатан мулозаматни янада кучатйиришга мажбур бўлади.

26 ноябр куни Покистоннинг қабилалар назоратидаги Моҳман минтақасида чегара постига қилинган ҳужум Покистон билан АҚШ ва НАТО ўртасидаги муносабатларни янада таранглаштирди. Исломобод ҳукумати мамлакат ҳудудини НАТО юклари транзити учун ёпишдан ташқари Покистондаги базалардан бирида жойлашган АҚШ ҳарбийларини ҳам ҳайдаб чиқарди.
XS
SM
MD
LG