Линклар

logo-print

Марокашда исломий партия ғалаба қилди.


Адолат ва тараққиёт партияси бош котиби Абдилиллаҳ Бенкирени

Адолат ва тараққиёт партияси бош котиби Абдилиллаҳ Бенкирени

Марокашдаги сайловда мўътадил қарашлардаги исломий партия ғалаба қилди.

Якуний натижаларга кўра, Адолат ва тараққиёт партияси парламентдаги 395 ўриндан 107тасига эгалик қилиб, илк бор мамлакат ҳукуматини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган.

Жума кунги сайлов Қирол Муҳаммад VI ўтказаётган ислоҳотларнинг бир қисмидир ва Араб баҳоридан кейин Марокашда ҳам авж олаётган норозиликларни бироз пасайтиришига умид қилинмоқда.

Ёзда қабул қилинган янги конституцияга кўра, қирол бош вазирни парламент сайловида ғалаба қилган партиядан танлайди, лекин мудофаа, хавфсизлик ва дин масалаларида якуний қарор бериш ҳуқуқини сақлаб қолади.
XS
SM
MD
LG