Линклар

Солиҳ амнистия эълон қилди


Яман матбуотига кўра, президент Али Абдуллоҳ Солиҳ мамлакатдаги “бўҳрон пайтида қонунбузарликка қўл урганлар”ни авф қилиш тўғрисида фармон чиқарган.

Бироқ амнистия июн ойида Солиҳга қилинган суиқасдга алоқадорларга тааллуқли эмаслиги айтилмоқда.

Мамлакатни 33 йил бошқарган Солиҳга қарши намойишлар пайтида юзлаб одам ҳалок бўлди.

Мухолифат гуруҳлари Солиҳ авф қилиш иқтидорига эга эмас, деб амнистия фармонини инкор қилмоқда.

Ўтган ҳафта Солиҳ жиноий жавобгарликдан даҳлсизлик кафолати эвазига ҳокимиятни вице-президент Ҳадига топшириш тўғрисида келишувга имзо қўйган эди.

Келаси йил февралида ўтказиладиган президнт сайловидан аввал Ҳади кеча мухолифат етакчиси Муҳаммад Басиндвани мамлакат бош вазири этиб тайинлади.
XS
SM
MD
LG