Линклар

Эрон Британия билан муносабатларни чекламоқчи


Эрон парламенти Бритяния билан дипломатик ва иқтисодий муносабатларни қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Хабарларга кўра, депутатларнинг кўпчилиги, Британия Эронга нисбатан янги санкцияларни қўллашига жавобан ишлаб чиқилган қонун учун овоз берган. Қонун лойиҳасида Британиянинг Теҳрондаги элчисини чиқариб юбориб, дипломатик ваколатхонада ишончли вакилнигина қолдириш кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига 23 ноябр куни киритилган эди. Бунга Британия, АҚШ ва Канаданинг Халқаро атом энергияси агентлигининг Теҳрон ядровий дастурига оид янги ҳисоботи ортидан санкциялар жорий қилиши сабаб бўлди.

БМТ Атом агентлиги ҳисоботида Теҳрон ядровий қурол ишлаб чиқишга уринаётгани айтилади.

Британия ҳукумати Эрон парламенти қароридан таассуф билдириб, бунга “кескин жавоб” қайтаришдан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG