Линклар

Хавфсизлик назорати маҳаллий кучларга ўтмоқда


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай хавфсизлик масъулияти хорижий ҳарбийлардан афғон кучларига ўтадиган вилоятлар номини эълон қилди.

Карзай маъмурияти эълон қилган баёнотга кўра, ўтиш даврининг иккинчи босқичида Балх, Дайкунди, Таҳор, Саманган ва Нимроз вилоятлари ҳамда Жалолобод, Ғазни, Майдон Шариф, Файзобод, Чағчарон, Шибирғон ва Қаълаи Нав шаҳарларида назорат Афғонистон хавфсизлик кучлари қўлига ўтади.

Баёнотда бу жараён қачонгача амалга оширилиши аниқ айтилмаган.

Афғонистон ҳукумат кучлари 2014 йилнинг охирига қадар бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик масъулиятини қабул қилиб олиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG