Линклар

Кеча Россия Бош вазири Владимир Путин мамлакат президентлигига номзодлик таклифини қабул қилди. Бу таклифни илгари сурган Единая Россия партияси қурултойи иштирокчиларига Путин бунинг учун миннатдорчилик билдирди.

У, шунингдек, ўз чиқишида ғарбни Россия сайловларига аралашмасликдан огоҳлантирди.

Ўз навбатида иқтидордаги президент Дмитрий Медведев Путиннинг номзоди илгари сурилганини бундай изоҳлади.

- Президентликка номзод Владимир Владимирович Путин ҳақиқатан замонавий Россиядаги энг таниқли, энг тажрибали ва энг муваффақиятли сиёсатчидир, - деди Медведев.

У, шунингдек, россияликларни парламент сайловларида Единая Россия партияси учун овоз беришга чақирди.

Россияда парламент сайловлари 4 декабр, президентлик сайлови эса 2012 йилнинг мартига белгиланган.
XS
SM
MD
LG