Линклар

Бугун мисрликлар Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери илк бор парламент сайловларида қатнашади. 498 ўриндан иборат Халқ Кенгаши – парламент қуйи палатасини сайлаш уч босқичда ўтказилиб, январ ойида якунланади.

Сўровлар натижаларига кўра, исломий партиялар, жумладан, Мусулмон Биродарларнинг юқори натижалар кўрсатиши кутилмоқда.

Сайлов мамлакатда норозиликлар яна авж олган пайтда ўтказилмоқда. Ҳарбий кенгаш ҳокимиятни топшириш жараёнини тезлатишга рози бўлганига қарамасдан, рўй берган сўнгги чиқишлар оқибатида 42 иши ҳалок бўлди.

Бироқ намойишчилар ҳарбий кенгаш ваъдаларига шубҳа билан қараётгани боис норозиликлар давом этиши ва сайловда кам одам қатнашиши башорат қилинмоқда.

Парламентнинг иккала палатасига сайлов келаси йилнинг мартида якунланиши режаланган.

Ундан кейин эса президент сайлов ўтказилиши керак. Режа амлга ошадиган бўлса, ҳарбий кенгаш 2012 йилнинг охири, ё 2013 йилнинг бошига қадар ҳокимиятда қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG