Линклар

logo-print
Араб Давлатлари Лигаси ташқи ишлар вазирлари Сурия ташкилот кузатувчиларини мамлакатга киритиш сўровини эътиборсиз қолдиргани учун Дамашққа нисбатан санкциялар жорий қилди.

Лиганинг 22 аъзосидан 19 таси санкциялар киритилишини маъқуллади. Жазо чоралари Сурия марказий банки билан алоқаларни узиш, Сурия режими мулозимлари ҳисоб рақамларини музлатиш ва уларга виза чеклови қўллаш ҳамда Сурияга сармоялар киритишни тўхтатишни ўз ичига олади.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Сурияда март ойида бошланган аксилҳукумат чиқишларининг куч билан бостирилиши оқибатида 3500 га яқин одам ҳалок бўлган.

Араб Лигаси шу ой бошида Суриянинг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатиб қўйган эди.

Айни пайтда Сурияда зўравонликлар давом этмоқда. Ҳуқуқ фаолларига кўра, якшанба куни мамлакат бўйлаб 10 киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG