Линклар

logo-print

Мисрликлар парламент сайловида овоз бермоқда


Эрта тонгдан овоз бериш учун борган кекса ёшли қоҳиралик сайловчи.

Эрта тонгдан овоз бериш учун борган кекса ёшли қоҳиралик сайловчи.

Мисрликлар мамлкатга 30 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери илк бор ўтказилаётган парламент сайловида овоз бермоқда.

Қоҳирадан олинган хабарларга кўра, сайловчилар овоз бериш учаскатлари ҳали очилмасиданоқ бориб, навбатга турган.

Миср парламенти қуйи палатаси — Халқ Ассамблеясига сайловлар уч босқичда бўлиб ўтади ва кейинги йил январида якунига етади.

Парламентнинг ҳар икки палатасига овоз бериш жараёни эса кейинги йилнинг март ойида якунланади.

Сайловларда исломий партиялар, жумладан, Мусулмонлар Биродарлиги партияси яхши натижаларга эришиши тахмин қилинмоқда.

Ушбу сайловлар мамлакатда яна бошланган кучли норозилик намойишларига уланди. Намойишларнинг сўнгги тўлқинида камида 41 одам ўлгани, 2 мингга яқини жароҳатлангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG