Линклар

Дурбан шаҳрида иқлим ўзгаришига оид анжуман бошланди


Россия ҳудудидаги термоэлектр станцияларидан бири.

Россия ҳудудидаги термоэлектр станцияларидан бири.

Бугун Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида дунёда иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган музокаралар бошланади.

Унда дунёнинг турли давлатларидан борадиган 20 мингга яқин турли давлат раҳбарлари ва экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Бу йиғилишда ҳавога чиқарилаётган зарарли газнинг дунё бўйлаб умумий миқдорини қисқартириш ниятида 1997 йилда эришилган Киото протоколи доирасидаги мажбуриятларнинг бажарилишига оид баҳсларга нуқта қўйилишига умид қилинмоқда.

Хитой ўз ҳудудидан ҳавога чиқарилаётган зарарли газларни қисқартириш бўйича қўйилган мажбуриятларини Вашингтон ҳам ўз мажбуриятларини бажарган тақдирдагина бажаришини билдирган.

Россия, Япония ва Канада эса йирик давлатлар ўз мажбуриятларини бажармагунига қадар ушбу протоколнинг иккинчи босқич ижросига оид келишувни имзоламаслигини айтмоқда.

Яна қатор давлатлар эса 2012 йилда якунига етадиган Киото протоколининг узайтирилиши ва қудратли давлатлар ҳам уни имзолаши шарт, деган талабни қўймоқда.

Жанубий Африкадаги ушбу музокаралар 9 декабргача давом этади.
XS
SM
MD
LG