Линклар

Покистонликлар НАТО амалиётига норозилик билдирмоқда


НАТО амалиётида қурбон бўлган покистонлик ҳарбий Нажибуллоҳнинг жасади дафн этилмоқда.

НАТО амалиётида қурбон бўлган покистонлик ҳарбий Нажибуллоҳнинг жасади дафн этилмоқда.

Якшанба куни юзлаб покистонлик НАТО ҳаво амалиёти чоғида 24 нафар покистонлик ҳарбий ўлдирилганига норозилигини билдириб, намойишга чиқди.

26 ноябр куни мамлакатнинг Моҳманд вилоятида ўтказилган НАТО ҳарбий амалиёти чоғида Покистоннинг 24 ҳарбийси ўлдирилган, 13 нафари жароҳатланган эди.

Покистон раҳбарияти бу ҳужумни қоралаб, Вашингтонга ўз норозлигини билдирди. Шунингдек, Покистон орқали Афғонистондаги НАТО ҳарбийларига етказилаётган таъминот юклари йўли ёпиб қўйилди.

Покистон Ташқи ишлар вазири Ҳина Раббоний Хар эса АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан телефон орқали мулоқотда бу воқеани Исломобод ўз суверенлигига тазйиқ, деб ҳисоблаётганини билдирди.

Ҳодиса юзасидан Покистон халқига ҳамдарлигини билдирган АҚШ раҳбарияти Исломободнинг таъминот юклари йўлини тўсиб қўйгани ва учувчисиз самолётлар учун берилган базани бўшатиб қўйиш талабига ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG