Линклар

Араб Лигаси Сурияга нисбатан санкция қўллади


Араб Лигасининг Бош котиби Набил ал-Арабий.

Араб Лигасининг Бош котиби Набил ал-Арабий.

Араб Лигаси ташқи ишлар вазирлари намойишчиларга қарши куч қўллаётган Сурия ҳукуматига нисбатан жавзо чораларини қўлашга қарор қилди.

Сурия ҳукумати хориж экспертларини мамлакатга киритмагани боис Араб Лигаси шундай жазо чораларини қўллашга қарор қилди.

Лигага аъзо 22 давлатдан 19 таси санкция қўллаш қарорини маъқуллади.

Санкциялар бу давлат билан савдо алоқаларини тўхтатиш ва Сурия миллий банки ҳисоб рақамларини музлатишни кўзда тутади.

Бундан ташқари, Сурия ҳукумати расмийларининг сафарига ҳам тақиқ жорий қилинди.

БМТ тахминларига кўра, бу давлатда бошланган норозилик намойишлари чоғида 3 ярим мингдан ортиқ одам ҳукумат қўшинларининг намойишларни қонли бостириши натижасида қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG