Линклар

logo-print
Эронда давлатга қарашли IRIB телетармоғи берган хабарга кўра, Инқилоб посбонлари кенгаши Буюк Британия билан алоқани чеклашга қаратилган ҳужжатни маъқуллаган.

Ушбу ҳужжат мазмунига кўра, шу йилнинг охирига қадар Британиянинг Эрондаги элчиси ҳам мамлакатдан чиқариб юборилади.

Кенгаш матбуот котиби Аббосали Хадходаийга таяниб айтилишича, бу ҳужжатга яширин тарзда овоз берилган. Якшанба куни Эрон парламенти ҳам ушбу ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаган эди.

Бу ҳужжат лойиҳаси шу йилнинг 23 ноябрида — Британия, АҚШ ва Канада Теҳронга қарши янги санкцияларни эълон қилганидан бироз ўтиб, жамоатчиликка тақдим қилинган эди.

Бу давлатлар Теҳроннинг ядровий дастури ортидан Теҳронга нисбатан санкция қўллаш қарорини қабул қилган.

Ядровий қурол яратаётганлиги ҳақидаги айбловларни эса Эрон раҳбарияти муттасил равишда инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG