Линклар

logo-print

Жанубий Оссетия президентлигига Алла Жиоева яқинлашди


Президентликка номзод Алла Жиоева.

Президентликка номзод Алла Жиоева.

Жанубий Оссетияда якшанба куни бўлган президентлик сайлови иккинчи босқичида собиқ таълим вазири Алла Жиоева етакчилик қилмоқда.

Хабарларга кўра, мамлакатдаги жами 85 тумандан 74 тасида берилган овозлар санаб бўлинган ва дастлабки натижалар Алла Жиоева ғалабасидан дарак бермоқда.

Бунга қадар Жиоевага рақиблик қилаётган ва Москва томонидан қувватланиши айтилган амалдаги Фавқулодда вазиятлар вазири Анатолий Бибиловнинг ғалабаси башорат қилинаётган эди.

Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, Жиоева 56,7 фоиз, Бибилов эса 40 фоиз овоз қозонган.

Жанубий Оссетия Марказий сайлов комиссияси якуний натижалар беш кундан сўнг эълон қилинишини айтмоқда.

Жанубий Оссетия 2008 йилда Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган урушдан сўнг ажралиб чиққан ва ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

Ўшанда мустақил бўлган Жанубий Оссетия ва Абхазия мустақиллигини ҳозирча Россия ҳамда яна бир неча саноқли давлат тан олган.
XS
SM
MD
LG