Линклар

logo-print

Покистон афғон расмийлари айбловини рад этди


Покистон армияси матбуот котиби генерал Атҳар Аббос.

Покистон армияси матбуот котиби генерал Атҳар Аббос.

Покистон расмийлари мамлакат ҳарбийлари НАТО ҳарбийларини 26 ноябр кунги ҳаво амалиёти чоғидаги ҳужумларга мажбур қилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилмоқда.

26 ноябр куни Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Моҳманд вилоятида НАТО амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида покистонлик 24 аскарнинг ўлдирилгани мамлакат аҳолисини жунбушга солди.

Бироз муқаддам ғарб матбуотида исми ошкор этилмаган афғон расмийларига таяниб, НАТО-Афғон ҳарбийлари ҳамкорлигида ўтказилаётган амалиёт чоғида Покистон томонидан ўт очилгани ҳақида маълумот берганини ёзган эди.

Бунга жавобан сўзлаган Покистон армияси матбуот котиби генерал Атҳар Аббос бу айбловларни инкор қилди.

Унга кўра, бу ҳаракати билан НАТО ва Афғонистон жавобгарликдан бўйин товлашга уринмоқда.

Покистон генералига кўра, 26 ноябр кунги отишмалар, ҳатто маҳаллий қўмондонларнинг НАТОдан ҳужумни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларига қарамасдан камида икки соат давом этган.

НАТО раҳбарияти ҳодиса юзасидан чуқур афсус билдирган ва бунинг ортидан албатта суриштирув ўтказилишини ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG