Линклар

2012 йилнинг 1 январидан бошлаб ўзбекистонликлар йўл¸ мол-мулк¸ сув¸ ижара учун кўпроқ солиқ тўлашга мажбур бўладилар.

Норма.уз сайти маълумотига кўра, 2012 йил январидан бошлаб йўл жамғармаси солиқ ставкалари 1 фоиздан 1,4 фоизга, ер солиғи, жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи 1,2 фоизга ошади.

Тошкентда фаолият юритаётган солиқ маслаҳатчиларидан бири, ўз исми айтилмаслиги шарти билан Озодлик мухбирининг солиқ ставкалари ошишига оид айрим саволларига ойдинлик киритди.

Солиқ маслаҳатчисига кўра, мамлакатдаги пенсия жамғармаларини қўллаш мақсадида янги йилдан бошлаб фуқароларнинг суғурта бадали 1 фоизга оширилади.

- Суғурта бадали 1 фоизга ошди, даромад солиғи бир фоизга тушди. Алмашув бўлдида. Пенсия жамғармасига кўпроқ пул ўтказиш учун қилинган иш бу. Яъни пенсия жамғармасига кўпроқ маблағ йиғилиши учун, деди суҳбатдош.

Солиқ маслаҳатчисига кўра, янги йилдан жисмоний шахсларнинг ўз мулкини ижарага берган ҳолатида солиқ ставкалари ижара ҳақининг энг кам қиймати кўринишида белгиланади.

- Мулкни ижарага берган ҳолатда ижаранинг минимал ставкаси ўрнатилаяпти. У ерда “солиққа тортиш мақсадида” деб ëзилган. Сабаб? Сабаб шу пайтгача шартнома тузилаëтганда ижарачи билан ижарага олувчи кичкина суммани кўрсатиб қўйишар эди яъни налогдан қочиб. Шунинг учун эндиликда минималний сумма кўрсатилади. Масалан¸ шунча квадрат жойга 100 минг сўм бўлсин дейди. Ана ўшандан кам бўлиши керак эмас тузилаëтган ижара шартномасидаги сумма. Давлат томонидан ками белгилаб қўйилади. Ҳақиқатан шунчадан кам бўлиши керак эмас, деди суҳбатдош.

Солиқ маслаҳатчиси янги йилдан ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган кичик бизнес субъектлари учун ягона солиқ ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга камайтирилди.

- 6 фоиздан 5 фоизга камайтирилгани бу ишлаб чиқариш учун. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун. Қолган соҳалардаги ягона солиқ камайтирилгани йўқ. Шундай қолди. Бир фоизга туширилди. Қолган соҳалар¸ масалан¸ хизмат кўрсатиш ëки савдода ўзгариш бўлгани йўқ. Ҳозир солиқ ставкалари ошаяпти ëки тушаяпти дегани билан ҳали бунга қўшимча декабр охирида қўшимча таблицалар кўринишида чиқади. Ўшанда аниқ кўриш мумкин. Ўшанда солиштирса бўлади. Масалан¸ ер солиғи бўйича қанақа ставкалар ўзгараяпти. Ўшанда аниқ кўринади, дейди ўз исми айтилишини истамаган солиқ маслаҳатчиларидан бири.

Шунингдек, янги йилдан бошлаб жисмоний шахсларнинг транспорт учун фойдаланилган бензин, газ ва дизел ёқилғиси учун солиқ ставкалари 25 сўмга қимматлайди.

Спиртли ичимликлар учун акциз солиғи эса 20 фоизгача кўтарилади.
XS
SM
MD
LG