Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:47

Футбол жонингизга тегмадими?


"Ҳафта саволи"га жавоб берган оддий ўзбекистонликларнинг кўпи¸ кутилмаганда¸ ўзбек футболига бефарқликларини баëн қилдилар.


Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2012 йил Лондонда бўладиган ХХХ ёзги Олимпия ўйинлари саралаш мусобақаларининг учинчи босқичи доирасида 27 ноябр куни меҳмонда Австралия жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ироқ терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришган Ўзбекистон олимпия жамоасининг 24 ноябр куни меҳмонда Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан ўйини ҳам 0:0 ҳисобида дуранг билан тугаган эди.

Ҳозир “Б” гуруҳида Ўзбекистон жамоаси пешқадамлик қилмоқда.

23 ноябр куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Осиë футбол конфедерацияси (ОФК) ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовни тўртинчи маротаба Осиëнинг энг яхши ҳаками деб эълон қилди.

Абдуҳамидулло Расулов эса йилнинг энг яхши ëрдамчи ҳаками деб топилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаровга иккинчи марта йилнинг энг яхши футболчиси соврини топширилди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда футбол ўйинлари бошқа спорт турларига нисбатан кўпроқ ёритилмоқда.

Шу муносабат билан "Ҳафта саволи" рукнининг бугунги сонида респондетларга “Футбол жонингизга тегмадими?” деган савол билан мурожаат қилдик.


Абдуқаҳҳор ака, пенсионер:

- Спортимиздан энди ëқтирадигани ҳам қолмади ҳозир. Ëш ҳам ўтиб кетди уже спорт билан. Кўрардим, ўзим ҳам заниматся қилганман 30 гача. Баскетболни яхши кўрардим. Қолганини кўрмайман. Ишқибозлигим йўқ.


Мансур Собиров, Хоразм ИИБ навбатчиси:

- Бизга волейбол ëқади.Энди вақт топсак, қизиқсак, командага қараб футбол ҳам кўрамиз. Тўғриси вақтни қизғанаман кўрганда. Вақтим етишмай қоладида. Лекин газета, у-бу нималарда кўриб қувонаман. “Бизларники ҳам бошқа мамлакатлардан қолишмайди экан” деб ўйлайман газета, журнал, телевизорда кўрганимда.


Расул, фарғоналик тадбиркор:

- Мен асосан Ўзбекистонникини кўрмайман. Чет эл футболларини кўраман холос. Ўзбекистонники умуман, нима деса бўлади¸ ëш болаларнинг ўйинию. Умуман Ўзбекистоннинг командасига қизиқмайман. Чунки умуман сустда.

Бир марта ютган билан, бир пайтлар Осиë чемпиони бўлган эди. Ундан кейин нима бўлди? Ўтириб қолишдию.


Абдураҳим ака, самарқандлик шифокор:

- Тўғрисини айтсам¸ ўйинларга мутлақо бормаймиз. Лекин телевизордан кўришга электр энергия йўқку. Деярли кўрмаймизда. Фақат "Ахборот"дан натижасини биламизда.

Вақт бўлса, кўрамиз. Унча қизиқиб ëтмаймиз. Ëшликдан футболга қизиқамиз, лекин охирги вақтларда Ўзбекистоннинг командаларига қарасангиз, у ëқдан бу ëқдан келган. Европадагидай териб ташлайди. У ëқдан бу ëқдан олиб келиб, договор қиладими командага солиб юборадида. Менинг тушунчам бўйича футболни бундай тараққий эттириш жаҳонга давлатни танитиш, обрў орттириш бўлса керакда.


Тошкентдаги “Планета бистро” интернет кафе ресторани ходими:

- Билмадим, шу азалдан мактаб пайтидан қизиқишим йўқ футболга. Баскетбол бўлса ëки стол тенниси бўлса, унда бемалол. Унга қизиқиш бор. Тўғрисини айтганда футбол кўришга вақтим ҳам йўқ, кўрмайман ҳам. Чунки қизиқиш йўқда футболга.


Аҳмад ака, тошкентлик ҳайдовчи:

- Ўзбекистонни кўрмайман мен. Мутлақо. Охирги кўрганим ëшлар ўйнадию. Чет элликларни кўраман. Ўзбекистонга балет қилолмайман. Касалда. Бизларда футболда ҳам шу таниш-билиш, яхши ўйинчини олмайди. Зўр болалар борда водийларда. Ҳақиқий ўйнайдиган болалар. Уларга қарамайди бизларнинг тренерлар. Ҳаммаси таниш-билишлик. Ишонмайман хуллас. Ўйини ҳам ëқмайди очиғи.


Ойбек, қўқонлик тадбиркор:

- Ўзбекистон футболини кўрмайман¸ Европаникини кўраман.
Ўзбекистоннинг ўйинини сотиб олаверади. Ҳақиқий ўйин ўйнамайди. Таниш-билиш қилиб, фалончанинг жияни, фалонча аканинг ўғли ўйнайди.


Наримон, қашқадарëлик шифокор:

- Мен унчалик қизиқмайман. Бир-бир кўриб қўяманда. Улоққа қизиқаман. Ўзимизнинг спорт. Кўпкари. Шунга қизиқамизда биз. Футболга унчалик аҳамият бермайман.


Мансуржон, Тошкент вилоятидаги мебел дўкони ходими:

- Йўқ, жонга тегмади. футболни жуда яхши кўраман. Спортни яхши кўраманда ўзи. Мухлисиман шунинг. Менга ëшлар ўйнаëтган Австралия билан ўйнаган ўйини, Ўзбекистоннинг Корея билан ўйнаган ўйини ëқди.
Ëшлигимдан қизиқиб кўраман. Айниқса "Пахтакор"нинг ўйинларининг бирортасини ҳам қолдирмайман.


Набижон ака, жиззахлик инженер:

- Спортни кўраман. Боксни, чет элнинг футболларини яхши кўраман.
Кўраману қизиқмайманда. Ўзбекистон футболига маза қилмайман.
Чунки илгари "Пахтакор" стадиони Ўзбекистон футболчилари авария бўлмасидан олдин ҳар йили кирардим футболга. Ундан бу ëғидаги ўйининга маза қилолмаяпман.

Илгари СССР пайтида Ереван билан, Тбилиси билан, Киев билан ўйнардик. Командалар шаклланарди. Мен кўрмайман ҳам, қизиқмайман ҳам ҳозир.


Исмини айтишни истамаган тошкентлик ношир:

- Футбол ўйинларини томоша қилиш аксинча завқ беради. Вақт бўлганда кўрамиз, вақт бўлмаганда дам оламиз, бошқа иш билан шуғулланамиз.

Ўзбекистон футболининг савияси хориж футболига етмайди. Бу аниқ. Европа чемпионатини кўраяпмиз мана кубок нималарида. Яхши бўлаяпти. Ўзбек командаларидан "Пахтакор"да яхши кўрганимиз. 40 йилдан бери Пахтакорни кўраман.


*******************************

Азиз муштарий¸ "Ҳафта саволи"га Сиз ҳам жавоб бермоқчи бўлсангиз¸ ëхуд ўзбек футболи¸ умуман футбол¸ хусусан Ўзбекистондаги футбол билан боғлиқ жараëнларга оид мулоҳазаларингизни жамоатчилик билан ўртоқлашмоқчи бўлсангиз¸ нафақат шарҳ қолдиришингиз¸ балки Оzodskype орқали Озодликка боғланиб¸ фикрларингизни қолдиришингиз мумкин.

Худди шундай¸ "Эркин микрофон" учун ажратилган +420 602 61 27 13 ëки +420 777 14 81 99 рақамларига сим қоқиб¸ мулоҳазаларингизни бошқалар билан ўртоқлашишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG