Линклар

Ўзбекистон Россиянинг “Аэрофлот” авиаширкати самолётларини мамлакат ҳаво ҳудудига киритмай қўйгани айтилмоқда. “Известия” газетасининг маълум қилишича, рус авиакомпанияси юзлаб билеталар пулини мижозларга қайтиб беришга мажбур бўлмоқда.

Хусусан, дейилади хабарда, “Аэрофлот” 15 ноябр кунидан бошлаб Самарқанд шаҳрига рейсларни амалга оширишни режалаштирган, бироқ Ўзбекистон расмийлари сўнгги дақиқада бу йўналиш бўйича самолётлар қатновига розилик бермаган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон томони ўз қарорини рейслар паритети сақланиб қолиши лозимлиги билан изоҳламоқда.

“Аэрофлот” ширкати Москва-Самарқанд йўналиши бўйича ҳафтасига олтита рейс амалга оширишни ният қилинганини айтмоқда. Ҳозир эса, бу ширкат Самарқандга учмоқчи бўлганларга Тошкентгача етиб олишни таклиф қилишга мажбур бўлмоқда.

“Аэрофлот” бу ҳодисадан кўрган зарар 200 минг АҚШ доллари дея баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG