Линклар

Мисрда ўтказилган парламент сайловида сайловчиларнинг кўпчилиги қатнашгани айтилмоқда. Президент Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери илк бор ўтказилаётган сайлов тинч ўтгани ва овоз беришни истовчилар кўп бўлгани боис сайлов участкалари ишлаш соатлари узайтирилгани хабар қилинмоқда.

Душанба куни Мисрнинг Қоҳира ва Искандария каби йирик шаҳарларида бошланган парламент қуйи палатасига сайловлар уч босқичдан иборат бўлиб, январ ойида якунланади.

Сайловда Муслумон Биродарлар каби исломий партияларнинг яхши натижа кўрсатиши кутилмоқда.

Қуйи палата вакиллари сайлаб бўлингач, парламент юқори палатасига овоз бериш бошланади ва март ойгача давом этади.

Сайловлар мамлакат бўйлаб 10 кундан бери тўхтамаётган норозиликлар вазиятида ўтказилди. Сўнгги зўравонликларда камида 41 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG